АҚШ махсус хизмати "ЖЧ-2026" хавфсизлиги бўйича баёнот берди
АҚШ Махфий хизмати 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида хорижий мухлислар хавфсизлиги учун асосий масъулият мусобақа ўтказиладиган шаҳар ва штатлар зиммасида бўлишини маълум қилди.
РИА Новости агентлиги АҚШ шаҳарлари хорижий мухлислар оқимига қай даражада тайёрлиги, қайси хавфлар энг жиддий деб баҳоланаётгани ҳамда стадионлар, фан-зоналар, жамоалар меҳмонхоналари, аэропортлар ва транспорт узелларида хавфсизлик чоралари кучайтирилиши ҳақида сўров юборган.
Махфий хизмат матбуот хизмати раҳбари Энтони Гульельмининг таъкидлашича, федерал идоралар хавфсизлик ишларида иштирок этса-да, асосий вазифа тадбир ўтказилаётган шаҳар ва штат ҳокимияти зиммасига юклатилади.
У хавфсизлик режалари бўйича аниқ маълумот олиш учун тегишли шаҳар ва штат идораларига мурожаат қилиш кераклигини қўшимча қилди.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Фикрлар