АҚШ Осорио билан музокаралар ўтказмаган

АҚШ футбол федерациясининг Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хуан Карлос Осорио билан алоқага чиқмагани маълум бўлди. Бу ҳақда Goal.com интернет нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ мундиал йўлланмасидан мосуво бўлган АҚШликлар 56 ёшли мутахассисни терма жамоа бошқарувига жалб этишни режалаштираётганликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, АҚШни ЖЧ-2018га олиб чиқолмаган Брюс Арена ўз лавозимидан озод этилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
/*desktop-news-footer*/

Минбар

Барча блоглар