АҚШ Россиянинг машҳур клубига қарши санкциялар қўллади
АҚШ молия вазирлиги Москванинг ЦСКА клубига қарши санкциялар жорий қилди, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.
Санкцияларнинг сабаби Россия Федерациясининг ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олиши билан боғлиқ. Айтиш керакки, ЦСКА ВЭБ.РФ давлат компаниясига тегишли ҳисобланади.
ЦСКА айни дамда Россия премьер-лигаси турнир жадвалида 18 турда 30 очко жамғарган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. "Армиячилар" навбатдаги ўйинни 26 февраль куни "Спартак"га қарши ўтказишади.
Фикрлар