АҚШда Элина Свитолина навбатдаги муваффақиятига эришди
Ads

Украиналик Элина Свитолина Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилаётган "BNP Paribas Open" турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Элина учинчи давра баҳсларида австралиялик Дарья Гавриловани 7:5, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, тўртинчи даврага йўл олди.

Шу тариқа Свитолина Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган мусобақанинг навбатдаги босқичида австралиялик Эшли Бартига қарши кортга чиқади.