АҚШда Мессидан зўри чиқиб қолди
МЛСда мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Унга кўра, “Цинциннати” жамоасининг аргентиналик ҳужумкор футболчиси Лусиано Акоста нуфузли совринни қўлга киритди.
“Цинциннати” мунтазам чемпионатни илк бор биринчи ўринда якунлади ва бош соврин учун бўладиган финал босқичида ўйнамоқда.
Лусиано Акоста мавсумда 32 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 10 та голли пас узатди.
Ёзда “Интер Майами”га кўчиб ўтган Лионель Мессига кучли учликдан ҳам жой топилмади.
Сўровнома якунига кўра, Акостадан кейинги ўринларни “Лос Анжелес” ҳужумчиси Денис Буангу ва “Атланта” ярим ҳимоячиси Тьягу Алмаду эгаллади.
Фикрлар