АҚШда Мессига эътироз билдирадиганлар топилди

Ёзда ПСЖдаги фаолиятини тугатиб, АҚШга йўл олган Лионель Месси футбол жамоатчилиги эътиборини МЛСга жалб қила олди.

“Интер Майами” иштирокидаги ўйинларга мухлислар оқими сезиларли даражада кўпайди, клублар чипта сотувидан даромад кўра бошлади.

Ҳамма жаҳон чемпионидан ҳайратга тушган бир пайтда америкалик телебошловчи Брайан Килмид аргентиналик юлдузга ўз эътирозини билдирди.

- Мени хавотирга солаётган нарса Мессининг инглиз тилида гаплаша олмаслигидир. Лео ўтириьб, суҳбатлашишни ўргансин, - деди Килмид.

Яқинда Лионель Месси инглиз тилини билмаслиги ва жамоадошлари у билан мулоқот қилиш учун испанча ўрганаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sherzod_Bek
27/10/2023 16:09
Kulgili