Араб кубоги. Миср йирик ҳисобда Иорданияга мағлуб бўлган бўлса, БАА Қувайтни таслим қилди
Қатарда бўлиб ўтаётган Араб кубоги мусобақасида "C" гуруҳининг сўнгги 3-тур ўйинлари якунланди.
Дастлаб, Иордания Мисрни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса БАА учрашув давомида бир киши кам бўлиб қолган Қувайтни 3:1 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа, Иордания 9 очко, БАА эса 4 очко билан плей-офф босқичига йўл олди.



Фикрлар