Араблар ишга аралашди. Месси мисли кўрилмаган шартномага эга бўлади!

“Манчестер Сити” эгаси Шайх Мансур Каталонияни тарк этиши кутилаётган Лионель Месси учун мисли кўрилмаган шартнома тайёрлаётгани маълум бўлди.

Гарчи бу битимнинг молиявий томонлари сир тутилаётган бўлса-да, бошқа рақобатчилар таклиф қилаётган молиявий имкониятлардан юқори бўлиши аниқ. Янги шартнома уч йилга мўлжаллаган ва унда бу муддатдан сўнг Месси АҚШ чемпионатида иштирок этадиган “Нью-Йорк Сити”га муаммосиз кўчиб ўтиш имконини берувчи банд бор.

“Манчестер Сити” аргентиналик учун курашда фаворит ҳисобланмоқда. Бир томондан араб шайхларида керакли маблағ захираси бор. Иккинчи томондан эса, Мессининг “Барса”да юлдузга айланишига катта ҳисса қўшган Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”да ҳам қадрдон шогирди билан ишлашни истамоқда.

“Барса”дан ё Месси, ёки Бартомеу кетади! (Воқеаларнинг батафсил шарҳи)

Мессининг қарори қатъий. Бартомеунинг кетиши вазиятни ўзгартирмайди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!