Мессининг қарори қатъий. Бартомеунинг кетиши вазиятни ўзгартирмайди

Лионель Месси “Барселона”ни тарк этиш фикридан қайтмаслигини билдирди.

Вазиятни кузатаётган мутахассислар агар клуб президенти Бартомеу истеъфо берса, Месси Каталонияда қолишини тахмин қилаётган эди. Мухлислар эса ана шу умидда клуб раҳбарининг истеъфосини талаб қилмоқда.

Мессига яқин манбалар клуб раҳбари кетган тақдирда ҳам, аргентиналик ҳужумчи жамоада қолмаслиги ҳақида хабар тарқатмоқда. Ҳатто “Барселона” футболчиларининг аксарияти ҳам Мессининг кетишини таъкидлаяпти.

“Барса”дан ё Месси, ёки Бартомеу кетади! (Воқеаларнинг батафсил шарҳи)

Месси фикридан қайтмади. МЮ ва ПСЖ бадал тўлашга тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!