
Араблар суперфутболчига “даҳшатли” маош таклиф қилди
Саудия Арабистонининг энг қудратли клубларидан “Ал-Ҳилол” раҳбарияти “Ньюкасл” ҳужумчиси Александер Исаакни олиш учун жуда катта қадам ташлади.
The Guardian нашрининг маълумотига кўра, саудиялик шайхлар швед тўпурарига ҳафталик 600 минг фунт стерлинг миқдорида маош таклиф қиляпти. Бу сумма солиққа тортилмайди ва қўшимча бонуслар ҳам кўз тутилган.
Александер Исаак “Ньюкасл” билан янги шартнома тузиш учун ҳафтасига 300 минг фунт маош талаб қилган эди. “Қарғалар” бу талабни қондира олмагач, Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” Исаак учун асосий даъвогарга айланди.
Футболчининг ўзи ҳам мерсисайдликлар сафига қўшилишга мойиллик билдирганди. Бироқ “Ал-Ҳилол” ўртага ташлаган таклиф ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. Чунки ливерпулликлар маош масаласида шайхлар билан рақобатлаша олмайди.
Комментарии