Аралаш жанг санъатлари бўйича Андижон вилояти кубоги бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлари билан танишинг!

  • 16 октябрь, 2022, 18:46
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

14-16 октябрь кунлари Андижон шаҳрида аралаш жанг санъатлари бўйича вилоят кубоги ташкил этилди. 

Tecno

Ушбу турнир 11-12, 13-14 15-16 ва 17 ёш тоифаларида ўтказилди. Шунингдек, мусобақада 16 та клубдан жами, 380 нафар ёш спортчилар ғолиблик учун баҳс юритишди. Якунда, ажойиб тарзда ташкил этилган турнирнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Бутун мусобақа мобайнида ўзларини ҳар томонлама кўрсата олган, Андижон шаҳрининг "Karabayev Team" жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қайд этган бўлса, Асака шаҳрининг "Gladiator" жамоаси 2-поғонани, Булоқбоши тумани жамоаси эса кучли учликдан ўрин олди. 

Шу тариқа кўтаринки кайфиятда ўтказилган кубок баҳслари ўз якунига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!