Араухо «Барселона»ни тарк этиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухонинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар яна матбуот сарлавҳаларига қайтди.

Каталония клубида Пау Кубарси, Жерар Марти, Эрик Гарсия каби ёш ҳимоячилар асосий футболчилар сифатида кўрилаётгани айтилмоқда. Шунингдек, тажрибали Андреас Кристенсен яқинда жамоа билан янги шартнома имзолади. Шу шароитда айнан Араухо ортиқча фигурага айланиб қолиши мумкин, чунки у захирада ўтириш ролини қабул қилмаслиги эҳтимолдан холи эмас.

Mundo Deportivo нашри ёзганига кўра, агар уругвайлик футболчи раҳбариятдан кетишга рухсат сўраса, «Барселона» унинг ўрнини босадиган янги марказий ҳимоячи излашга киришади.

Рональд Араухонинг амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, 27 ёшли ҳимоячининг трансфер қиймати 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!