Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Рональд Араухо клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

"Менинг келажагим раҳбарият қарорига боғлиқ. Ҳамма яхши биладики, мен “Барселона”да жуда хурсандман ва Хавидан миннатдорман", – дея уругвайлик футболчининг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

Араухо 2018 йилдан бери "кўк-анорранглилар" сафида ўйнаб келмоқда. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган ва трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!