
Араухо: “Ғалаба кутгандик, аммо бир очко ҳам ёмон эмас”
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, жамоа уч очко олишни хоҳлаган, аммо ҳеч бўлмаганда мағлубиятдан қочиш муҳим бўлган.
"Биз бугун уч очко олишни жуда истадик. Шу боис, натижадан кейин оғриқли ҳис қолди. Лекин бир очко ҳам ёмон эмас – биз очко йиғишда давом этмоқдамиз. Энди тўрт очколик фарқ пайдо бўлди ва бундан кейин ҳам олдинга интилишимиз керак.
Бизнинг Ла Лигадаги йўналишимиз аниқ – ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашяпмиз. Биз рақибларга эмас, ўз ўйинимизга қараб ҳаракат қиламиз. Бугун фарқни ошириш имконияти бор эди, аммо биз босқичма-босқич ҳаракат қилмоқдамиз.
У шунингдек, стандарт вазиятлардан ўтказиб юборилган голларга ҳам эътибор қаратди:
— Ҳар доим стандарт вазиятларда эҳтиёткор бўлиш лозим. Бу – майда детал, аммо катта аҳамиятга эга. Қачонки ғалаба қозона олмасанг, мағлуб бўлмаслик керак, – дея қўшимча қилди уругвайлик фулбек.
Фикрлар