Араухо келажагига ойдинлик киритди!

CHERY AUTO

"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо жамоадаги келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Унинг таъкидлашича, жамоада қолиб, кубоклар ютиш учун ўз ҳиссасини қўшмоқчи!

"Мен “Барса” сардориман ва клубда қолмоқчиман. Мени шартномам 2031 йил июнигача тузилган" — дея иқтибос келтирди футболчидан Фабрицио Романо.

Араухо 2018 йилдан бери каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 26 ёшли ҳимоячи 25 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди.

Қишки трансфер ойнасида у жамоани тарк этишни хоҳлаганди, бироқ натижада шартномани узайтирди. Transfermarkt портали Рональднинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!