Араухо "Наполи" билан ўйин ҳақида гапирди

"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо Чемпионлар лигасидан ўрин олган "Наполи"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Наполи" билан ўйин қанчалик муҳимлигини биламиз. Биринчи учрашувда ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Жавоб ўйинида рақибни мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши ҳам бизга ёрдам беради деб ўйлайман. Қисқаси биз тайёрмиз", - деди уругвайлик ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, Италиядаги беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Голларга ҳужумчилар Роберт Левандовски ва Виктор Осимҳен муаллифлик қилишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!