Арбелоа бошчилигидаги "Реал" барча ўйинларда гол урмоқда

"Реал Мадрид" Альваро Арбелоа раҳбарлиги остида ўтказган барча учрашувларда гол уришга эришди.

Бугун мадридликлар "Бенфика"ни Чемпионлар лигаси 1/8 финали йўлланмаси учун плей-офф босқичи илк учрашувида 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Арбелоа бош мураббий сифатида иш бошлаганидан бери "Реал" футболчилари барча мусобақалар доирасида 9 та ўйинда 23 та гол муаллифи бўлишди. Бу клуб тарихида энг яхши стартлардан бири ҳисобланади.

Мазкур натижа 2009/10 мавсумда жамоани бошқарган Мануэль Пеллегринидан кейинги энг яхши кўрсаткичдир. Ўшанда мадридликлар унинг тайинловидан сўнг 10 та ўйин кетма-кет гол уришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!