Арбелоа: "Ирқчиликка футболда ўрин йўқ"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида "Бенфика"га қарши ўйин (1:0) чоғида юз берган можаро ҳақида фикр билдирди.
Учрашув давомида "Реал" қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳакам Франсуа Летексьега рақиб жамоа футболчиси Жанлука Престианни уни ҳақорат қилиб, ирқий сўз ишлатганини айтган.
Арбелоа вазиятга муносабат билдириб, қуйидагиларни таъкидлади:
– Вини ўзини яхши ҳис қилмоқда, хотиржам. Албатта, содир бўлган ҳолат ҳеч кимга ёқмайди. "Бенфика" футболчисидан нима деганини сўраш керак.
Бу каби ҳолатларни футболдан бутунлай йўқотишимиз шарт. Агар футболчиларнинг ўзи бунга чек қўймаса, муаммони ҳал қилиш жуда қийин бўлади, – деди мураббий.
Фикрлар