Арбелоа: "Мақсадимиз — "Бенфика"ни эмас, Чемпионлар лигасини ютиш"

"Реал Мадрид" бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида "Бенфика"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Биринчи учрашув сешанба куни Лиссабондаги Эштадиу да Луш стадионида бўлиб ўтади. Аввалроқ “Бенфика” мусобақанинг умумий босқичи сўнгги турида “Реал”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

— Эртага қандай “Бенфика”ни кутяпсиз?

— Аввало, индивидуал жиҳатдан кучли футболчиларга эга жамоани. Уларнинг кайфияти ҳам уч ҳафта аввалгидек бўлади. Уларга ўйин услубини белгилаб берадиган, жамоани ортдан эргаштирадиган етакчи бор. Айрим майда жиҳатларда фарқ бўлиши мумкин, аммо бу жуда рақобатбардош ва оғир ўйин бўлади. Биз бунга тайёр туришимиз керак.

— Жозе Моуриньo "яраланган” “Реал” ҳақида гапирди. Қасос ҳисси борми?

— Йўқ, йўқ, йўқ. Биз доим ғалаба ҳақида ўйлаймиз. Мақсадимиз фақат “Бенфика”ни мусобақадан чиқариш эмас, балки Чемпионлар лигасини ютиш. Плей-оффга чиқиш — қасос эмас, бу бизнинг мақсадимиз, — деди Арбелоа матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!