Арда Гюлернинг 2023 йилда майдонга тушмаслиги маълум бўлди

"Реал" футболчиси Арда Гюлер 2023 йилда майдонга тушмаслиги маълум бўлди. Клуб раҳбарияти туркиялик истеъдод соҳибининг соғлиғи билан таваккал қилмоқчи эмас.

"AS" нашрининг хабар беришича, ҳужумкор ярим ҳимоячи "Вильярреал" ва "Алавес"га қарши ўйинларни захира ўриндиғидан томоша қилади. Мураббийлар штаби унинг тикланишини тезлаштириш ниятида эмас.

 Эслатиб ўтамиз, турк футболчиси "Фенербахче"дан "Реал"га кўчиб ўтганидан буён ҳали дебютини амалга оширмади. Унинг трансфери учун "қироллик клуби" ёзда 15 миллион евро сарфлаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!