Арда Туран Хитойнинг “Шанхай Шеньхуа” клубига ўтишга яқин турибди
Ads

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран фаолиятини Хитойда давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Fanatik хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, туркиялик хавбек яқин кунларда Хитойга кўчиб ўтиши кутилмоқда. “Шанхай Шеньхуа” 29 ёшлик футболчи билан 3 йиллик шартнома имзоламоқчи. Арда Тураннинг ўзи эса йилига 20 миллион евро маош олади.  

Олдинроқ, Туркия терма жамоаси аъзоси хитойликларнинг 3 йил учун 50 миллион евролик таклифини рад этганди.