Арда Турандан сўнг "Барселона"да яна бир турк футболчиси ҳаракат қилиши мумкин
Каталониянинг "Барселона" клуби скаутлари Туркия чемпионатида янги иқтидор соҳибини топди.
Испаниянинг "Relevo" нашри хабарига кўра, "Фенербахче"нинг 18 ёшли туркиялик ярим ҳимоячиси Арда Гюлер испан грандининг радарига тушган.
Гюлер ҳозирги жамоасида 2021 йилдан бери ҳаракат қилмоқда. У аллақачон Туркия терма жамоасидан чақирув олган ва ўтган йилнинг ноябрь ойида Чехияга қарши ўйинда унинг таркибида дебют қилишга улгаурган.
Каталон жамоасининг "Барселона"даги сўнгги турк футболчиси Арда Туран бўлган. Туран "кўк-анорранглилар" сафида 2015-2020 йилларда ўйнаган.
Фикрлар