Ареоля Мадридда. У тиббий кўрикдан ўтди

ПСЖ дарвозабони Альфонс Ареоля "Реал" клуби билан шартнома имзолашга яқин ва у тиббий кўрикдан ўтди.

"Реал" ва ПСЖ келишувига кўра, Кейлор Навас ПСЖга ўтади ва Ареоля мадридликлар сафига ижара асосида ўтади.

Маълумотга кўра, Кейлор Навас Париж клубида 3 йил давомида 18 млн евро маош олади. Унинг трансфери учун ПСЖ 15 млн евро тўлайди ва Ареоляни мавсум охиригача ижарага беради.

Маълумот учун, 26 ёшли дарвозабон янги мавсумда, Лига 1 мусобақасида 3 та ўйин ўтказди ва ўз дарвозасидан 2 та тўп олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!