Ареоля "Реал"дан кетмоқчи
Мавсумни “Реал” сафида ижарада ўтказаётган ПСЖ дарвозабони Альфонс Ареоля янги мавсумни янги жамоада бошламоқчи. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.
27 ёшли франциялик посбон “қироллик клуби”дан кетмоқчи. Аммо, Парижга қайтиш нияти ҳам йўқ. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни мақсад қилган. Унга эса АПЛ клубларидан қизиқишлар мавжуд.
Ареоля жорий мавсум “Реал” сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 9 та гол ўтказиб юборди. Унинг трансфер нархи эса 13 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар