Аргентина бош мураббийи жамоани тарк этмоқчи?

Бразилия устидан қозонилган ғалабадан кейин Лионель Скалони журналистлар саволига жавоб берди. У жамоани тарк этишига ишора қилмоқда. 

"Келажагим ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди. Бундай жамоа билан ишлаш учун бор энергиянгизни сарфлашингиз керак. Хайрлашаётганим йўқ, лекин талаб қилинаётган нарса жуда кўп. Аргентинага куч-қувватга тўла мураббий керак", - деди Скалони. 

Маълумот учун, Лионель 2018 йили Аргентинани қабул қилиб олган. Унинг қўл остида жамоа "Копа-2021" ва "ЖЧ-2022" каби йирик турнирларда зафар қучди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!