Аргентина бош мураббийи: Мен Месси билан маслаҳатлашмасдан ҳеч қандай қарор қабул қилмайман

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жамоа етакчиси Лионель Мессининг миллий термадаги ўрни ҳақида фикр билдирди.
 

«Ҳеч ким алмаштирилишни ёқтирмайди, ҳатто Месси ҳам. Мен Месси билан маслаҳатлашмасдан ҳеч қандай қарор қабул қилмайман. Ўзимни “мен бош мураббийман” деб айтишнинг ўзи ҳам унчалик тўғри эмас. Биз қабул қиладиган ҳар бир қарорни у билан биргаликда муҳокама қиламиз. Уни ҳолидан хабар оламан, фикрини сўрайман ва ўзаро келишувга келишга ҳаракат қиламиз.

Менимча, бу тўғри ёндашув. Чунки у майдонда қийинчиликка дуч келган пайтларида ҳам жамоага катта фойда келтиради. У ҳар доим ҳужумлар яратишга, хавфли вазиятлар ташкил этишга қодир», — дея Скалонининг сўзларини келтиради Olé нашри.
 

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилади. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси. 2022 йилги жаҳон чемпионати финалида аргентиналиклар Францияга қарши майдонга тушган эди. Асосий вақт 3:3 ҳисобида якунланди, пенальти сериясида эса Аргентина устун келди — 4:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!