Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурари А Серия грандига ўтиши мумкин
Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес Италия А Сериясининг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда журналист-инсайдер Николо Скира.
Манбанинг хабарига кўра, аргентиналик ҳужумчининг вакиллари жорий мавсум якунланганидан кейин “Торонто”га кўчиб ўтадиган Лоренсо Инсиньега муносиб ўринбосар қидираётган "Наполи"га ўз хизматларини таклиф қилишган.
21 ёшли футболчининг шартномасида товон пули 25 миллион еврони ташкил этади. У Аргентина чемпионатининг сўнгги мавсумида 20 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга ошириб, мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди.
Фикрлар