Аргентина ФИФАдан чиқарилиб, халқаро турнирлардан четлатилиш арафасида
Ads
 
 
Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи, машҳур футболчи Диего Марадона ФИФА президенти Жанни Инфантино унга Аргентина футбол федерациясини халқаро ташкилот таркибидан чиқариб, турнирлардан четлатиш ҳақида ўйлаётганини ошкор қилди.
 
- Инфантино менга Аргентина футбол уюшмасини ФИФА таркибидан чиқариш керак бўлса, ўйлаб ўтирмай бу ишни қилишини айтди, - деди Диего Марадона. - Президентнинг айтишича, унга ҳар куни Аргентина футболида юз бераётган қонунбузарликлар тўғрисида ишончли манбалардан маълумотлар келаётган экан.
 
 
Аввалроқ, Диего Марадонанинг ўзи ҳам Аргентина футбол уюшмаси коррупциячилар қўлига ўтиб бўлгани ҳақида бир неча марта гапирган эди.