Аргентина "ЖЧ-2026"ни юта олмайди, "ЖЧ-2022"да уларга омад кулиб боқди, турнир футбол йўқ жойда бўлганди - Аргентина собиқ футболчисидан кескин фикрлар

  • 25 декабрь, 2024, 14:29
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Уго Гатти Аргентина терма жамоасининг "ЖЧ-2026"да ғолиб чиқишига ишонмайди. 

- Жамоа ҳаммасини ютди. Энди муаммо мотивацияни сақлаб қолишда бўлади. 

Албатта, хато қилаётган бўлай. Бироқ ўйлашимча, терма жамоа "ЖЧ-2026"да яхши натижа қайд этмайди. Уларда энди фундаментал футболчилар бўлмайди. Шунингдек, жамоада кучли марказий ҳимоячилар ҳам бор эди - Кути (Кристиан Ромеро) ва Отаменди. Кути ҳозир тез-тез жароҳат олмоқда ва буни инобатга олиш лозим. 

Аргентина терма жамоасига "ЖЧ-2022"да омад кулиб боқди. Агар турнир Аргентинада ўтказилганида, улар ғалаба қозонмаган бўларди. 

У ғалаба қозонди. Сабаби, турнир футбол йўқ жойда ўтди ва Мессида жаҳон чемпиони бўлиш истаги бор эди. Шундай қилиб, сиз уни дунёдаги энг зўр деб айта оласиз. Бу ҳақиқат",
- деди Аргентина терма жамоасининг собиқ дарвозабони. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!