Аргентина спорт арбитраж суди аъзоси: Месси КОНМЕБОЛдан узр сўраши керак

Аргентина спорт арбитраж суди аъзоси Густаво Абреу терма жамоа сардори Лионель Месси танқидий фикрлари учун Жанубий Америка футбол конфедерациясидан (КОНМЕБОЛ) узр сўраши керак деб ҳисоблайди.

“Мен Мессига узр сўрашни маслаҳат берган бўлардим. Чунки, ташкилот унга нисбатан санкциялар қўлламоқчи. Жазодан қутулиш учун у буни қилиши керак”, - дейди Абреу.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли аргентиналик футболчи Америка кубоги ярим финалидан ўрин олган Бразилияга қарши баҳсдаги адолатсиз ҳакамликдан сўнг КОНМЕБОЛни коррупцияда айблаган эди.

Шундан сўнг конфедерация Мессини икки йилга терма жамоа ўйинларидан дисквалификация қилишлари мумкинлигини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dima Muratov
16/07/2019 21:40
Messini Messi qilgan bu Barselona .
Agar bu super yulduz Barsadan ketib boshqa bir klubga uzini sinab kursin keyin karillasa buladi.
Shunda kuramiz axvolini.