Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионатлари тарихида СССР ва Россиядан ўзиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Илгиз Танташев Жаҳон чемпионати доирасидаги учинчи учрашувини бошқарди.

Шу тариқа, Ўзбекистонлик икки ҳакам — Равшан Эрматов ва Илгиз Танташев ҳисобида Жаҳон чемпионатларида жами 14 та бошқарилган учрашув мавжуд. Бунинг 11 таси Эрматов ҳиссасига тўғри келса, Танташев энди бу кўрсаткичга яна 3 та ўйин қўшди.

Бу натижа СССР ва Россия ҳакамларининг Жаҳон чемпионатларидаги умумий кўрсаткичидан ҳам юқори ҳисобланади.

1958–1990 йиллар оралиғида олти нафар совет ҳаками саккизта мундиалда жами 13 та ўйинни бошқарган. Уларнинг энг катта ҳиссаси Николай Латишевга тегишли бўлиб, у 1958 ва 1962 йилги мундиалларда олти учрашувда ишлаган ҳамда Чилида ўтган Жаҳон чемпионати финалини ҳам бошқарган.

Таниқли ҳакам Тофиқ Баҳрамов эса икки мундиалда икки учрашувни бошқарган. У, шунингдек, 1966 йилги финалда ён ҳакам сифатидаги фаолияти билан ҳам тарихда қолган. Павел Казаков 1970 йилги мундиалда икки ўйинда ишлаган.

Шундан кейин совет ҳакамларининг Жаҳон чемпионатларидаги муваффақиятли даври якунланган. Мирослав Ступар 1982 йилги мундиалда Франция — Қувайт учрашувини бошқарган бўлса, Валерий Бутенко ва Алексей Спирин мос равишда 1986 ва 1990 йилги мундиалларда биттадан ўйинда ҳакамлик қилган.

Россиялик ҳакамлар эса уч нафар бўлиб, учта мундиалда жами 5 та учрашувни бошқаришган. Валентин Иванов 2006 йилги мундиалда учта ўйинда ишлаган, Николай Левников (1998) ва Сергей Карасёв (2018) эса биттадан баҳсни бошқарган.

Шундай қилиб, Равшан Эрматов ва Илгиз Танташевнинг 14 та ўйинлик натижаси Жаҳон чемпионатлари тарихида Ўзбекистон ҳакамлик мактаби учун яна бир муҳим рекорд сифатида қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!