Аргентина терма жамоаси форварди номаълум муддатга сафдан чиқди
Ads

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жароҳат олди ва номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда “альбасетлар” расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Энди унинг соғайиши учун қанча вақт талаб этилиши тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мартинес айни дамда Аргентина терма жамоаси сафида Америка кубогида иштирок этаётган эди.