Аргентина терма жамоаси собиқ дарвозабони: Сетьеннинг ўрнида бўлсам, Мессини захирага ўтиргизиб қўярдим
Аргентина терма жамоасининг собиқ дарвозабони Уго Гатти “Барселона”даги ҳамюрти Лионель Мессини танқид қилди.
“Месси хавотирланмоқда, чунки у ичида аввалги Мессини ҳис қилмаяпти.
Гап унинг атрофидагилар ҳақида эмас, у “Барселона”да ҳар доим бир ўзи ўйнаган.
Сетьеннинг ўрнида бўлганимда, Мессини захирага ўтирғизиб қўйган бўлардим”, - дейди Гатти.
33 ёшли Месси жорий мавсум Ла Лигада 27 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 21 та гол урди ва жамоасининг 17 та голига ассистентлик қилди.
Фикрлар