Аргентина терма жамоаси устози Америка кубоги тарихида илк бор сариқ карточка олган мураббийга айланди
Ads

Хабарингиз бор Аргентина терма жамоаси кеча Копа Американинг гуруҳ босқич сўнгги турида Қатарни 2:0 ҳисобида енгди ва навбатдаги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Эътиборлиси, учрашувни бошқариб бораётган ҳакам иккинчи бўлимда “альбасетлар” бош мураббийи Лионель Скалонини сариқ карточка билан огоҳлантирди. Шу тариқа у Америка кубоги тарихида сариқ карточко кўрсатилган илк мураббийга айланди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар чорак финалда Венесуэлага қарши майдонга тушишади. Ушбу учрашув 28 июнь куни бўлиб ўтади.