Аргентиналик собиқ дарвозабон: Зидан футболда ҳеч нарсани тушунмайди

Аргентина терма жамоаси собиқ дарвозабони Уго Гатти "Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зиданни жиддий танқид остига олди.

“Реал” ғалаба қозонган пайтда Зидан бу жамоа учун ҳеч нарса қилмади. У футболда ҳеч нарсани тушунмайди. Аввал унда Роналду ва Рамоснинг голлари бор эди. У фақатгина шуларнинг ҳисобига ғалаба қозониб келган. Зидан жамоа тактикасини ўзгартира олмайди. “Реал” бундан кейин ҳам янада ёмонроқ ўйнашига ишонаман”, - дейди Гатти.

Эслатиб ўтамиз, Зидан ўтган мавсум якунлангач жамоадан кетган эди. Бироқ, жорий йилнинг 11 март куни раҳбарият яна уни ўз лавозимига қайтарди. Унинг бошқарувидаги жамоа қаторасига иккинчи мавсум ҳам Ла Лигани 3-ўринда якунлайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!