Аргентинани "ЖЧ-2014" финалига олиб чиққан мураббий вафот этди
Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Алехандро Сабелья 8 декабрь куни 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Clarin нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Алехандронинг ўлимига узоқ давом этган юрак хасталиги сабаб бўлган. Инфекция сабабли антибиотикларни қабул қилганидан кейин мутахассиснинг аҳволи бирдан ёмонлашган.
Сабелья 2011-2014 йилларда Аргентина терма жамоасини бошқарган. Унинг бошқарувидаги жамоа “ЖЧ-2014”да финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи ўйинда Германияга 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
Фикрлар