Аргентинани мағлуб қилган мураббий Францияда иш бошлаши мумкин
Жаҳон чемпиони Аргентинани турнирда фақат Саудия Арабистони мағлуб қила олди. Терма жамоа бош мураббийи Эрве Ренар эса Франциянинг "Ницца" клубида иш бошлаши мумкин.
"L'Equipe" нашри хабар беришича, клуб 54 ёшли мутахассисни Люсен Фаврнинг ўрнига келишини истамоқда.
Маълумот учун, Ренар 2015 йили ҳам Франция чемпионатида ишлаган. У "Лилль" бош мураббий бўлган.
Фикрлар