Аргентинанинг собиқ устози Уругвай терма жамоасини бошқариши мумкин
Уругвай футболи раҳбарияти миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда.
Журналист Уилсон Мендезнинг хабар беришича, уругвайликлар “Севилья” клуби, шунингдек, Аргентина ва Чили терма жамоалари собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли билан музокаралар олиб бормоқда. Манбага кўра, ҳозирда аргентиналик мутахассис ва Уругвай футбол ассосиасияси ўртасида шартнома шартлари муҳокама қилинмоқда. Аввалроқ, яна бир машҳур аргентиналик, яъни Марсело Биелса Уругвайнинг янги бош мураббийи бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги омадсиз жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоани 2021 йилдан буён бошқариб келган Диего Алонсо истеъфога чиқарилган эди. Сўнгги мундиалда икки карра жаҳон чемпионлари мусобақани гуруҳ босқичидаёқ тарк этишган.
Фикрлар