Арина Соболенко АҚШда барчани лол қолдирди
Ads

АҚШнинг Нью-Хейвен шаҳрида ўтаётган "Connecticut Open" турнирида иккинчи давра баҳслари кескин ва муросасиз ўтмоқда.

"Premier" туркумига кирувчи турнирнинг ушбу босқичида беларуслик Арина Соболенко австралиялик Дарья Гаврилова устидан 6:3, 6:7, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Россиялик Екатерина Макарова эса иккинчи даврада словакиялик Магдалена Рибариковани 2:6, 6:3, 6:3 ҳисобида таслим қилди.