Арина Соболенко энди
Ads

Беларуслик Арина Соболенко "US Open" турнирида америкалик Даниэль Коллинзга қарши кортга чиқиб 6:0, 4:6, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Энди у "Катта дубулға" туркумидаги ушбу мусобақанинг иккинчи даврасида россиялик Анна Блинкова ҳамда Вера Звонарёва учрашуви ғолиби билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, Арина Соболенко ўтган ҳафтада  "Connecticut Open" турнирининг бош совринини қўлга киритган эди.