Арман Царукян: "Махачевни енгиш учун..."

  • 20 октябрь, 15:56
  • 0
  • MMA

Енгил вазнда UFC нинг биринчи рақамли жангчиси Арман Царукян амалдаги чемпион Ислам Махачевни енгиш учун қандай ҳаракат қилиш кераклигини айтди.

"Махачевни мағлуб этиш учун 5 раундга тайёр бўлишингиз керак. Шунингдек, кураш, бокс, тейквандодан ҳам бир нечта усулларни билишингиз зарур. Исламни енгиш учун у қилмоқчи бўлган ишни амалга оширишига имкон берманг. Тўғри, бу осон кечмайди, аммо Махачев ҳаи оддий одам. У ҳам хато қилади. Фикрлашни бироз ўзгартириб, ўзига ишончни орттириш керак. Шу боис ҳозир ҳам "Ислам нима қилади?" деб эмас, "Мен қандай усулдан фойдалансам ғалаба қозонаман", деб ўйлаяпман", - деди Царукян "Red Corner MMA" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян охирги жангида, аниқроғи "UFC 300" да Чарльз Оливейрани очколар бўйича мағлуб этганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!