Арман Царукян Олимпиада чемпионининг чақириғига жавоб қайтарди

  • 14.06.2026 21:41
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли UFC жангчиси Арман Царукян яқинда RAF билан шартнома имзолаган, эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Жордан Барроузнинг чақириғига муносабат билдирди.

"Ҳа, Жордан билан баҳс мен учун ҳам жуда қизиқ. 8 ёшимда You Tube орқали унинг ақл бовар қилмайдиган ҳайлайтларини кўргандим. 9 ёшимда эса Барроузнинг дастхати туширилган "Асикс" кураш пойабзалини кийиб юрардим. Камина унинг ашаддий мухлиси эди. Жорданга қарши курашишни истайман, бироқ ҳозир кўпроқ тажриба орттиришим керак", - деди Арман.

Эслатиб ўтамиз, Жордан Барроузнинг RAF лигасидаги дебюти 22 август куни Кливленддаги "RAF 12" турнирида бўлиб ўтади, унда "Ахалкалакец" ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!