Арман Царукян: "Титул учун кейинги даъвогар – менман!"
Таниқли UFC жангчиси Арман Царукян 70 кг вазн тоифасида UFC чемпионлиги учун кейинги даъвогар эканини айтди.
"Ўйлайманки, тез орада титул учун имкониятга эга бўламан. Агар Топурия ярим ўрта вазн тоифасига ўтишни истамаса, мен билан жанг қилишига тўғри келади. Чарльз ва Илия ўртасида реванш ўтказилмаслиги аниқ. Шу боис ўзимни кейинги даъвогар, деб ҳисоблайман", – деди Арман "The Ariel Helwani" дастурига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Арман Царукян профессионал ММАда ҳозирга қадар 23 та ғалаба (15 таси муддатдан аввал) 3 та мағлубият қайд этган.

Фикрлар