Арман Царукян UFC чемпиони бўла олмайди, агар...

  • 28.04.2026 01:01
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Gor ММА" спорт зали асосчиси ва мураббий Гор Азизян UFC жангчиси Арман Царукянга маслаҳат берди.

"Арман, агар UFC чемпиони бўлишни истасангиз, унда грэпплинг ва кураш мусобақаларида иштирок этмаслигингиз керак. Буни давом эттирсангиз, на Топурия, на Махачевни енга оласиз. Менимча, ушбу мусобақалар сизни орқага тортмоқда", – деди Азизян Максим Яковлевга берган эксклюзив интервьюсида.

Маълумот учун, Арман Царукян профессионал ММАда ҳозирга қадар 23 та ғалаба (15 таси муддатдан аввал) ва 3 та мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!