Арман Царукянми ёки Маурисио Руффи?
ММА юлдузи Ислом Махачев таниқли UFC жангчиси Арман Царукян ва бразилиялик Маурисио Руффи тўқнашуви учун ўз прогнозларини билдирди.
"Менимча, бу баҳсда Арман ғалаба қозонади. Боиси Руффи партерга ўтказилса, нима бўлишини кўргандик. Менимча, биринчи тейкдаундан кейин Маурисиода муаммолар бошланади. Аммо шуни ҳам унутмаслик керак, бразилиялик билан "стойка" да қолиш жуда хавфли", - деди Россия вакили "Ушатайка" каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Царукян ва Руффи қарама-қаршилиги 20 сентябрь куни "UFC 331" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар