«АрМИ-2022»: Ўзбекистон Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллади!

Москва вилоятидаги “Патриот” конгресс-кўргазма марказида “АрМИ—2022” Халқаро армия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Жорий йилги халқаро армия ўйинларининг 21 та йўналишида иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари 7 та олтинни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Россияга насиб этган бўлса, кучли учликка Беларус жамоалари якун ясади.

Анъанага мувофиқ Халқаро армия ўйинлари Россия Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий оркестри, Халқ артисти Игор Бутман бошчилигидаги Москва жаз оркестри, шунингдек, “Армия маданияти” мусобақаси иштирокчи давлатларининг миллий маданий жамоаси чиқишлари билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!