"АрМИ-2022". “Содиқ дўст”да ҳарбийларимиз яна рекорд натижаларни қайд этди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “АрМИ—2022” Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилаётган “Содиқ дўст” мусобақаси қизғин паллага кирди.

Бугунги шартда иштирокчилар хизмат итлари билан 300 метрлик тўсиқли йўлаклардан ўтиш бўйича ўзаро беллашди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг қизлар жамоасидан кичик сержант Маржона Оққўзиева “Бренда” лақабли ити ҳамроҳлигида барча тўсиқларни чапдастлик енгиб, 11.17 сония рекорд натижа билан юқори баллни тақдим этди.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Қурбонбек Ярашев эса “Клиф” лақабли хизмат ити билан барча рақибларини орта қолдириб, 1 дақиқаю 8 сония натижа орқали рекордни қайд этди.

Мусобақанинг мазкур шарти якуний натижаларга кўра, қизлар жамоаси ўртасидаги беллашувларда 1-ва 2-ўринларини Ўзбекистон жамоси банд этган бўлса, 3-ўрини Россия Федерацияси вакиллари эгаллади.

Эркаклар жамоаси бўйича ҳам натижалар юқоридагидек.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!