Арне Слот: "АПЛда чемпион бўлиш бошқа кубоклардан анча қийин"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Англия Премьер-лигасида чемпион бўлишни энг қийин вазифа деб ҳисоблайди.

"Бу энг қийин ютуқ, уни қўлга киритиш жуда осон эмас. Кубоклар баъзан омад ёр бўлиб, енгил рақибларга тўғри келиб ёки пенальтиларда ғалаба қозониб ютилса бўлади. Аммо лигадаги ғалаба – энг мураккаби, айниқса бугунги кунда. АПЛ энг кучлисига айланган. 

"Сиз кўрдингиз: АПЛ жадвалида 16 ва 17-ўринда турган жамоалар еврокубок финалига чиққан. Бу лиганинг даражасини кўрсатади" - дея таъриф бериб ўтди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" Европа лигаси финалида "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу муваффақият орқали "шпорлар" келаси мавсум УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!