Арне Слотнинг "Ливерпуль"даги келажаги мавсум сўнгида ҳал бўлади
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот камида жорий мавсум якунига қадар ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда журналист Льюис Стил хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мавсум тугагач, клуб раҳбарияти мутахассиснинг ишини батафсил баҳолаб, унинг келажаги бўйича якуний қарор қабул қилади.
Қайд этилишича, жорий мавсумда бирор соврин қўлга киритилиши Слотнинг келаси йил ҳам жамоада қолиш имкониятини сезиларли даражада оширади.
Арне Слот "Ливерпуль"ни 2024 йил ёзида қабул қилиб олган эди. Нидерландиялик мураббий ўзининг илк мавсумидаёқ мерсисайдликларни Англия чемпионига айлантирган.
Бироқ жорий мавсум Премьер-лигада жамоа учун унчалик омадли кечмаяпти. 31 турдан сўнг "Ливерпуль" 49 очко билан мусобақа жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар