Арсен Венгер: “Арсенал”да ҳеч қандай ғоя бўлмади
Ads

 

“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер “Эстерсунд”га қарши кечган (1:2) Европа Лигаси 1/16 финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи бўлимда тезлик ва вазиятлар яратишда муаммоларга учрадик. Биз ўта хотиржамликка берилиб, эътиборни йўқотиб қўйдик. Иккинчи бўлим эса анча яхшироқ ўтди. Кўпроқ гол уришимиз лозим эди, аммо ўйин назоратини ушлаб тура олдик.

“Арсенал”да ҳеч қандай ғоя бўлмади, шунинг учун муаммолар келиб чиқди. Тўпни йўқотганимизда, зоналарни очиб қўйдик. Умуман олганда эса, кейинги босқичга ўта олдик ва бу энг муҳими”, – деди Венгер.

Лондонда учралган мағлубиятга қарамай, "Арсенал" икки ўйин натижасига кўра (4:2) Европа Лигаси нимчорак финалига чиқди